Гидрометеорология маркази аҳолини огоҳликка чақирди
“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йил 4-10 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.