Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати +30° даражагача кўтарилади
7 мартда Ўзбекистонга Туркманистондан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати 25-28° гача, жанубда 30° гача кўтарилади.
8 мартда ҳарорат +15…+18° гача пасаяди, 9-10 мартда ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, +21…+26° ни ташкил этади.
7 мартда Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда шамол 25 м/с гача кучайиши мумкин. 8 ва 10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
6-10-мартда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел ҳодисалари юзага келиши мумкин.