Ўзимдан чиққан балога қайга барай даъвога: Аёлнинг картасидан пул ўғирлаган номаълум шахс ўз келини бўлиб чиқди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Н.К. (1989 й.т.) туман ИИБга арз қилди.
Аризада кўрсатилишича, унинг қайнонасига тегишли банк картасидан номаълум шахс 680 000 сўм пулни ўзлаштириб олган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахс аниқланди. У жабрланувчи (қайнона)нинг келини – Гулистон туманида яшовчи Н.М. (2000 й.т.) бўлиб чиқди.
Хабарга кўра, Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.