Қирғизистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди
Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида амалга оширилди.
Тақиқ 1 февралдан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёз нархини бир меъёрда ушлаб туриш мақсадида жорий қилинган эди. У апрель ойининг охиригача амал қилиши керак эди, бироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги заҳираларни баҳолаб, тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни таклиф қилди.