Туркияда 101 млн тоннага яқин вайроналар борлиги маълум бўлди
Жорий йил 6 февралдаги ҳалокатли зилзиладан сўнг вайроналарни тозалаш ишлари доирасида зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда 101 миллион тоннага яқин вайроналар борлиги, шундан 2 миллион тоннаси иқтисодиётга ҳисса қўшиш учун қайта ишланиши маълум қилинди.
“Зарарни баҳолаш тадқиқотларига кўра, зилзила зонасида 46 миллион кубметрга тўғри келадиган 101 миллион тонна вайроналар мавжуд. Нима қилсак ҳам, шаҳарларда чанг булутларининг пайдо бўлишига тўсқинлик қила олмаймиз”, – дейди мамлакат Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариш вазирлиги расмий вакили.
Катта зарар кўрган бинолар аҳолисига ҳам вайроналар остидан қимматбаҳо буюмларни олиб чиқишга рухсат берилган.
Аввалроқ, зилзила оқибатида кўрилган зарар миқдори 100 млрд доллардан зиёд экани маълум қилинган эди.