Наманганда банк ходими ўзганинг номига кредит расмийлаштириб олди
Банк иш бошқарувчиси фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, 15.460.000 сўмни ноқонуний ўзлаштирган.
Наманган вилоятида Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёл С.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унинг номига розилигисиз 15.460.000 сўм кредит расмийлаштирилиб, ушбу миқдордаги пуллар банк картасига туширилиб, шу заҳоти бошқа банк картасига ўтказиб олинганлигини билдириб, айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли Б.Б. содир этганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Б.Б. банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.
Жиноят содир этган Б.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Киберхавфсизлик маркази.