Антибиотикларни норационал қабул қилиш cаломатлик учун жиддий хавф туғдирaди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборт хизмати антибиотикларни норационал қабул қилишнинг cаломатликка зиёнидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, антибиотикларни нотўғри қабул қилиш микробга қарши препаратлар таъсирини камайтиради. Бактерияларнинг чидамлилиги ривожланади (охир-оқибатда дори воситалари таъсир қилмай қўйиши мумкин). Бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги организмнинг кучсизланишига олиб келади.
Инфекцияларнинг бутун тана бўйлаб тарқалиши даволаниш учун қаршилик кўрсатади.
Антибиотикларга чидамли инфекциялар ҳар қандай одамга юқиши мумкин, бу эса оғир оқибатларни келтириб чиқаради.