Наманган–Жидда йўналишида парвозлар йўлга қўйилди
Бугун, 3 апрель куни Centrum Air маҳаллий авиакомпаниясининг Boeing–737 русумли ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Авиакомпания Наманган халқаро аэропортидан илк бор Наманган – Жидда йўналишидаги авиақатновни йўлга қўйди.
Анъанага мувофиқ, ушбу янги йўналишнинг очилиши тантанали равишда ташкил этилиб, ҳаво кемаси сув аркаси билан кутиб олинди.
Илк рейсда 150 нафар йўловчи Жиддага жўнаб кетди. Авикомпания томонидан Наманган — Жидда йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига 7-10 рейсгача Boeing–737 ва Airbus А320 русумидаги самолётларда амалга оширилиши режалаштирилган.