Жиззахнинг Бахмал туманида бош меъмор ўз жонига қасд қилди
Жиззах вилоятида Бахмал туманининг бош архитектори ўз жонига қасд қилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган бу хабар Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 3 апрель куни тасдиқланди.
Прокуратура хабарномасига мувофиқ, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан 2023 йил 13 март куни мамлакат Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан юритилмоқда.
Хабарномада марҳум меъморнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинлангани, шу билан бирга, ҳолат юзасидан тегишли идораларда хизмат текширувлари ўтказилиши билдирилган.