Туркия дунёдаги илк жанговар дронлар учун самолёт ташувчи кемани фойдаланишга топширади
Самолёт ташувчи кемани қуролли кучларга топшириш маросимида президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам иштирок этади.
Кема палубаси 10 та вертолёт ва 11 та дронни сиғдира олади, ангар сиғими 19 та вертолёт ва 30 та дронга мўлжалланган.
TCG Anadolu кемаси 2019 йилда сувга туширилган ва қабул синовлари 2022 йил ёзида якунланган.