«Сизлар ўйнашни хоҳламадингиз» – Роналду ўйиндан сўнг рақиб футболчисига бақириб берди
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 23-тур учрашуви якунланганидан сўнг «Ал-Фейҳа» клуби футболчиси билан жанжаллашиб қолди. Учрашув 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Manchester Evening News хабарига кўра, 38 ёшли португалиялик футболчи финал ҳуштаги чалинганидан кейин рақиби билан баланд овозда гаплашган. Роналду унга қарата «Сизлар ўйнашни хоҳламадингиз» – деб бақирган. Шундан сўнг Криштиану трибуналар остидаги хонага кириб ғойиб бўлди.