Cамарқанддаги газ қуйиш шохобчасида рўй берган ёнғин туфайли бир киши тан жароҳати олди
Жорий йил 10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган “Қорабулок” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги газ тарқатиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
ФВВ қайдича, газ заправкаси ҳудудида ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган. Воқеа жойига етиб борган Самарқанд вилояти ФВБнинг тўртта ёнғин-қутқарув гуруҳи тақрибан 50 дақиқа ичида алангани ўчирган.
Вазирлик ҳодиса натижасида тан жароҳати олган киши энг яқин касалхонага ётқизилганини қўшимча қилган.