АҚШ қонунчилари президентнинг ядро қуролидан фойдаланиш ваколатларини чеклашни таклиф қилмоқда
АҚШ қонунчилари АҚШ президентига Конгресс розилигисиз ядро қуролидан фойдаланишга буйруқ беришни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг ядро соҳасидаги ваколатларини чеклайдиган қонун лойиҳаси матни Эд Марки ва вакил Тед Лиу (Калифорния штати) томонидан ишлаб чиқилган.
Улар “Ҳар қандай АҚШ президентига Конгресснинг олдиндан розилигисиз ядровий зарба беришни” тақиқлашни таклиф қилмоқда.
«Ҳеч бир президентнинг ядровий зарба бериш у ёқда турсин, бир томонлама уруш эълон қилиш ҳуқуқи ёки конституциявий ваколати йўқ”, – дейди Марки.