Гречка — қалқонсимон безнинг “овқати” эканлигидан ҳабарингиз борми?
Қизим 12 ёшга кирди, негадир тез чарчайди, эрта ётса ҳам, эрталаб уйғониши қийин, ухлагиси келади, бўшашиб юради. Оилавий шифоримизга кўрсатдим, у эндокринологга кўринишга йўлланма берди. Шу билан бирга, қувватлантирадиган, гречкали ажойиб воситани ҳам ўргатди.
Гречка ёрмаси витаминларга бой, ҳам арзон, доим топиладиган маҳсулот, деярли аллергия қўзғамайди. 1 стакан ёрма (блендерда кукун ҳолига келтирилади, дўкондан тайёрини олмасликни тавсия қилган бўлардим), 1 стакан ёнғоқ, 1 стакан суюқроқ асал аралаштирилади. Аралашма музлаткичда сақланади.
Шу восита ҳар куни 1 ош қошиқдан 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ой давомида қабул қилинади. Эндокринолог тайинлаган муолажаларни қилиш билан бирга, қизимга гречкали табиий воситани бердим, ростдан анча қувватланиб қолди, кайфияти яхши. Фанларни ўзлаштириши ҳам анча юқорилади.
Бу воситани профилактика мақсадида ўзим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам қабул қилдик. Менинг юрагимда озгина муаммо бўлгани учун аралашмага майиз (туршак қўшиши ҳам мумкин) қўшдим. Ўзим ҳафтада бир марта енгил овқатландим: бир ош қошиқ гречкали аралашмани едим, шу куни бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмадим. Кун давомида фақат сув ичдим. Шу тариқа енгил овқатланишни 6 ҳафта давом эттирдим. Бир ойдан кейин муолажани яна тақрорладим. Тўғриси, қизимни даволатаман деб ўзим ҳам саломатлигимни тиклаб олганимдан жуда хурсандман.