Миржалол Қосимов: "Оғир хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Металлург” – ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 16 Apr 2023 22:47:23 +0500“Оғир хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олганимизда, кутилмаганда содир бўлган четлатиш ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. 10 киши қолган бўлсак-да, дастлабки таймни яхши ўтказдик.
Иккинчи бўлимда тушунарсиз хатолар сабаб, имкониятни бой бердик. Юқори мақсадни қўйган жамоа футболчилари бундай хатога йўл қўйиши керак эмас. Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтишмайди. Раҳимов биринчи голда вақтлироқ чиқиши, иккинчисида жойида қолиши лозим эди”, – деди Қосимов.
ЎзПФЛ матбуот хизмати