Польша Россия билан чегарада «энг замонавий» тўсиқ қуришга киришди
Польшанинг Калининград вилояти билан чегарасида электрон панжара қурилиши бошланди, деб маълум қилди Польша ички ишлар ва маъмурият вазири Мариуш Каминский.
«Бу кўплаб кундузи ва тунги камералар, ҳаракат датчиклари ўрнатилган, Беларус билан чегарадаги каби энг замонавий панжара бўлади. Биз Россия билан чегарада содир бўлаётган барча воқеаларни тўлиқ кузатиб борамиз», — деди вазир.
Польша-Россия чегарасининг 199 километрлик қуруқлик қисмига жами 3000 та камера ўрнатилади, деб хабар берди Польша чегара хизмати.