NASA раҳбари одамлар Марсга қачон етиб боришини айтди
NASA раҳбари Билл Нельсоннинг айтишича, одамлар Марсга 2040 йилда етиб бориши мумкин. Бу ҳақда у El Mundo нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
“2040 йилда, бор-йўғи 17 йил қолди. Ойга етиб бориш учун 3-4 кун керак бўлади, лекин Марс анча узоқда”, деди у.
NASA раҳбарининг айтишича, Марсга парвоз етти-саккиз йил давом этади, деб хабар бермоқда m24.ru.