Мессининг отаси ва Лапорта ўртасида қандай гаплар бўлган?
«ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси ва агенти бўлган Хорхе Месси «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан учрашди.
Журналистлар томонлар ўртасидаги музокаралар тафсилотларидан хабардор бўлишди.
Лапорта: «Тинчланинг, агар Лионель қайтса, у жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчи бўлади».
Мессининг отаси: «Хавотир олманг, ўғлим «Барселона»да текинга ҳам ўйнашга тайёр».
Месси Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи сўнгги икки мавсумни “ПСЖ”да ўтказди.