АҚШда мактаб битирув маросимида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар ҳам бор
АҚШ шарқидаги Ричмонд шаҳридаги Виржиния университети кампусида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда CNN.
Полиция маълумотларига кўра, 19 ёшли ўт очган йигит жабрланганлардан бирининг таниши бўлган.
18 ёшли ўрта мактаб битирувчиси ва 36 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳат олди.
Йиғилганларга қарата ўт очган шахс ҳибсга олинди.
Ўрта мактаб битирувчиларига диплом топшириш маросимида 19 ёшли йигит ҳужум уюштирди.
Бу тадбирнинг расмий қисми якунланиб, йиғилганлар кўчада оила аъзолари билан суратга тушаётган пайтда юз берган, деб хабар беради CNN.