Берлускони тез орада касалхонадан чиқарилади
Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони соғлиғининг аҳволи ташвиш туғдирмайди, у тез орада касалхонадан чиқарилади, деди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни la Repubblica нашрига берган интервьюсида.
“Унинг аҳволи ташвиш туғдирмайди. У кўрикдан ўтди ва яқин кунларда у касалхонадан чиқарилади”, — дея Таянининг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС.