Ўзбекистонда пулдаги ноллар камайтириладими?
Марказий банк пул деноминация қилиниши ва 1:10 000 нисбатда янги пуллар ишлаб чиқарилиши ҳамда ҳар икки пул белгилари 2025 йилгача параллел муомалада қолиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган”, дейилади хабарда.