Стас Пьеха юрак касаллиги билан шифохонага ётқизилди
Қўшиқчи Стас Пьеха Москвада касалхонага ётқизилди.
Телеканал маълумотларига кўра, якшанбага ўтар кечаси 42 ёшли хонанда ўзини ёмон ҳис қилган. Хусусан, юракдаги оғриқлардан шикоят қилган.
Натижада, уни Боткин касалхонасининг кардиореанимация бўлимига ётқизишга қарор қилинган.