Шаҳрисабзда «Дамас» ва «Нексия» тўқнашиб кетиши оқибатида «Дамас» ёниб кетди
Бугун соат тахминан 07:00лар чамасида Шаҳрисабз шаҳар ҳудудидан ўтувчи «Шаҳрисабз-Китоб» автомобиль йўлида ҳайдовчи Х.Х. бошқарувида бўлган «Дамас» русумли транспорт воситаси билан Сагдий кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Й.Ғ. бошқарувида бўлган «Нексия» русумли транспорт воситаси билан урилиб йўл-транспорт ходисаси содир этган (https://t.me/kashuvd/37284).
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ маълумот берди. Маълум бўлишича, ЙТХ натижасида «Дамас» русумли транспорт воситасининг электр симларида қисқа туташув бўлиб транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. Натижада «Дамас» русумли транспорт воситаси йўловчиси тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Каналга уланинг:@humanuzofficial