Австрия «Европа Иттифоқи фуқаролик миссияси»да иштирок этиш учун Молдовага аскар ва полициячиларини юборади
Австрия «Европа Иттифоқи фуқаролик миссияси»да иштирок этиш учун Молдовага аскар ва полициячиларини юборади.
Молдовага Австрия армиясининг 3 нафар ҳарбий хизматчиси, 5 нафар полициячи ва Австрия Ички ишлар вазирлигининг 4 нафар мутахассиси етиб келади. Бундан ташқари, 30 нафаргача австриялик ҳарбий хизматчи Кишинёвга “ҳаво транспорти соҳасида ёрдам кўрсатиш учун” келади.
Бу ҳақда Австрия Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда ОАВ.