Чилонзордаги цехда портлаш юз берди. 6 киши жабрланди
Бугун соат 9:50 да туманнинг Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, “Ҳудудгаз” ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Жароҳатланган 6 киши Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.