Месси жаҳоннинг энг кучли мураббийи ким эканлигини айтди
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“У Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ҳақли эди. Гвардиола – дунёнинг энг яхши мураббийи», – дея Мессининг сўзларини келтиради AS нашри.
10 июнь куни “Манчестер Сити” финалда “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Клуб илк бор бу совринни қўлга киритди. 2022/23 йилги мавсум якунида “шаҳарликлар” Англия чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига ҳам айланишди.