Microsoft асосчиси Билл Гейтс Хитойга ташриф буюрди
АҚШнинг Microsoft дастурий таъминот компанияси асосчиси Билл Гейтс глобал соғлиқни сақлаш ва ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш учун Хитойга келди. Бу ҳақда америкалик миллиардер Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“Бу менинг Пекинга 2019-йилдан бери биринчи марта қўнишим, у ерда 15 йил давомида Гейтс жамғармаси билан глобал соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилишда ишлаган ҳамкорлар билан бирга бўлишдан хурсандман”, деб ёзади Гейтс.
Тадбиркор Хитой иқлим ўзгаришига қарши курашиш, тиббий ёрдам ва озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича катта тажрибага эга эканлигини ва бу ютуқларнинг барчаси бутун дунё бўйлаб имкон қадар кенгроқ қатламга янада кенгроқ кириши зарурлигини таъкидлади.
Билл Гейтс иқлим ўзгариши, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишдаги тенгсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби муаммоларни ҳал қилиш инновацияларни талаб қилишини ёзган.
Дунё қашшоқлик ва болалар ўлимини камайтиришда сезиларли ютуқларга эришган бўлса-да, глобал инқирозлар бу соҳалардаги тараққиётни секинлаштирди, деди миллиардер.
Тадбиркор Хитойга ташрифидан сўнг Ғарбий Африкага боришига ишонтирди.