Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Самарқанддаги қотиллик. Мигрантларнинг уйда қолган болаларини ким ҳимоя қилади? 

Самарқанддаги қотиллик. Мигрантларнинг уйда қолган болаларини ким ҳимоя қилади? 

37 ёшли ота Ироилда ишлаётган хотини билан телефонда жанжаллашиб, уч нафар вояга етмаган фарзандини пичоқлаб ўлдиргани ҳақидаги хабар Ўзбекистондаги жамоатчилик ва тармоқларни ларзага солди.

Ҳодиса 16 июнь куни Самарқанд шаҳри марказидаги “Алишер Навоий” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган.

Самарқанд вилояти прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси - Қасддан одам ўлдириш банди бўйича жиноят иши қўзғатгани маълум қилинди.

“2023 йилнинг 16 июнь куни Самарқанд шаҳри Навоий кўчасида яшаб келаётган фуқаро ўзининг Исроил давлатида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашиб қолади. Ундан қасд олиш мақсадида, ўзининг гўёки ҳақ эканини исботлаб бериш учун ўзининг 2010 йилда туғилган қиз жинсли, 2011 йилда туғилган қиз жинсли, 2013 йилда туғилган ўғил жинсли жами уч фарзандини ухлаб ётган вақтида танасининг турли жойларига ошхона пичоғи билан бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Жавобгарликдан қутилиш учун у ўзтининг кўкрак кафасига бир марта пичоқ уриб тан жароҳати етказган”, - дейди Самарқанд вилояти прокуратурасининг терговчиси Бехзод Ҳасанов,

Уч нафар фарзандининг қотилига айлангани айтилаётган шахс ҳозирда Самарқанд вилояти касалхонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Самарқанддаги қотилликдан халқаро ташкилотлар ҳам ларзага келган. ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари Мунир Мамедзаде Озодлик билан суҳбатда бундай деди:

“Ота уч фарзандини ўлдириши, бу фожиа. Бу ҳолат бўйича батафсил маълумотга эга бўлмасак-да, биламизки, баъзи ҳолларда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар ота-онанинг фикри-ўйини хиралаштириши мумкин. Дунё миқёсида эркаклар ва аёллар ўз фарзандларини қасос ёки жазо тури сифатида ўлдириши ҳолатлари ҳужжатлаштирилган. Бу каби қотилликлар қасоскорлик, ота-она, ўгай ота-она ёки бошқа тарбиячи томонидан боланинг бошқа ота-онасига ёки қариндошига руҳий зарар етказиш мақсадида бир ёки бир нечта болаларни қасддан ўлдириш деб аталади. Филициднинг бу шакли кам учрайди ва ҳали ҳам яхши тушунилмаган”.

Ягона ҳодиса эмас

Ўзбекистонда отаси ёки онаси меҳнат муҳожирлигида бўлган оилаларда болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ягона ҳодиса эмас.

Шу йил март ойида ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тармоқларни жунбушга солганди.

23 ёшли аёл Россияда бўлган эри билан жанжаллашиб, жаҳл устида боласини қийнаб, тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Ўтган ҳафта Каттақўрғон тумани жиноят ишлари бўйича судида аёл қилмишига изоҳ бериб, шу орқали эрини яхши йўлга чорламоқчи бўлганини айтган.

“Мен айбимга иқрорман. Қилган ишимдан пушаймонман. Эрим Россиядан келса оиламни тикламоқчиман. Болаларимга азоб бериш ниятида бўлмаганман. Эрим видеони кўриб тўғри йўлга ўтади, деб ўйлаган эдим. Суддан енгиллик сўрайман”, — дейди аёл.

Судда аёлнинг қайнонаси набираларини унинг қарамоғига олиб беришларини сўраган. Судланувчи аёл эри ҳам жазоланиши кераклигини, айбига иқрор бўлишини талаб қилиб, жанжал кўтарди.

Миллионлаб ўзбекистонлик ҳар йили рўзғор тебратиш илинжида ўзга юртларга сафар қилади. Фаолларга кўра, уларнинг яна миллионлаб уйда қолган фарзандлари нормал оила ҳаëтидан мосуво тарзда улғаймоқда.

Отаси ёки онасисиз ўсаётган авлод

Ёнларида оталарининг узоқ муддат йўқлиги болаларнинг ночор аҳволига, баъзида фожиага ҳам сабаб бўлмоқда.

“Онаси Исроилда экан, отаси болалари билан қолган. Уларни ўртасида нима бўлганини ҳеч ким билмайди.. Тергов бўляпти. Уч фаврзандини пичоқлаб ўлдириш соппа-соғ одамнинг иши эмас. Ҳалигача ўзимга келолмаяпман. Болалар бўйича ота-оналарнинг мажбурияти бор. Болаларни қаовсиз қолдириб кетганлик учун жавобгарлик белгиланган”, - дейди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Болалар омбудсмани Алия Юнусова.

Тадқиқотчилар оталари ёки оналаридан узоқда қолган болаларнинг ижтимоий ўзини тутиши ва руҳий аҳволидаги ўзгаришлар ҳақида гапиришади.

Улар фикрича, муҳожир болалари кўп ҳолларда тушкунликка ва одамовиликка мойилдирлар.

Уч йил аввал ЮНИCЕФ Европа Иттифоқи кўмагида Ўзбекистонда миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳани ишга туширган эди.

“2019 йилда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси миграциядан жабр кўрган болаларнинг аҳволи бўйича тадқиқот ўтказди, бунда алоҳида эътибор меҳнат учун хорижга кетаётган ота-оналар томонидан қолдирилган болаларга қаратилди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонлик муҳожирларнинг аксариятида камида икки нафар фарзанд бор, улар мамлакатдан чиқиб кетаётганда уларни бошқа оила аъзолари қарамоғида қолдиришган, бу эса болаларнинг қаровсиз қолиш хавфини туғдиради ва уларнинг руҳий саломатлигига катта зарар етказади. Одамлар маҳаллий иш билан таъминлаш агентликлари орқали четга ишга кетса, муаммолар унчалик жиддий бўлмайди. Аммо ота-оналар кўпинча чет элга норасмий саёҳат қилишади, бу эса болаларни расман тайинланган васийсиз қолдиради", дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари Мунир Мамедзаде.

Ўзбекистон Болалар Омбудсмани Алия Юнусованинг айтишича, муҳожир ота-оналар томонидан ташлаб кетилган болаларга парвариш ва ҳимоя етишмайди. Миграция таъсир кўрсатган оилалар қийинчиликка дуч келади ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлади.

"Бундай оилалар ва болаларга васийлик ва ҳомийлик органлари, Хотин-қизлар қўмитаси, оилавий марказлар ва ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари томонидан вилоят ва туман даражасида ёрдам кўрсатилади”.

Миграция муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиёда, балки глобал характерга эга. Тобора кўпроқ одамлар яхши ҳаёт ва даромад қидириб, болалари ва оилаларини тарк этмоқда.

“Ўзбекистонда миграциядаги ота-оналар томонидан қолдирилган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди, масалан, ижтимоий ходимлар томонидан ушбу болалар ва уларнинг катта оилаларининг эҳтиёжларини баҳолаш ва уларни тегишли қўллаб-қувватлаш хизматларига юбориш учун ёрдам кўрсатиш. Шунингдек, болаларга руҳий-ижтимоий ёрдам, шу жумладан маслаҳатлар берилади. Бироқ, бу чора-тадбирлар ҳали тўлиқ ташкиллаштирилмаган ва кенг миқёсда мавжуд эмас. Ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши билан кўчиб кетаётган ота-оналар томонидан қолдирилган болаларнинг тегишли ёрдам хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат бор, деб ҳисоблаймиз”, - таъкидлайди Озодлик билан суҳбатда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари Мунир Мамедзаде.

Чет давлатларда меҳнат қилаётган аксар муҳожирлар оилалари, фарзандларининг фаровонлиги - саломатлиги ва муносиб таълим олиши, шунингдек, шахсий уй, квартира ёки машинага эга бўлиш, тўй-маросимларни ўтказиш режалари ҳақида гапиришади.

Бироқ, бу орзуларни амалга ошириш учун аксар муҳожирлар узоқ йиллар оилаларидан узоқда бўлишга мажбур. .

Бу вақт ичида уларнинг фарзандлари вояга етади, муҳожирликка кетган баъзи ота-оналар эса фарзандларини бошқа кўрмасликлари ҳам мумкин.

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Архангельский «Ледокол» вышел в четвертьфинал Ночной хоккейной лиги



VIP

Дети из землячества Узбекистана в Улан-Удэ стали зрителями театр кукол «Ульгэр»: Россия и Культура






103news.com — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 103news.com.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.

Другие популярные новости дня сегодня


Новости 24/7 Все города России





Топ 10 новостей последнего часа




Новости России

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» помогает Государственной Думе РФ оптимизировать налоговую сферу. «СВЯТОЙ кибер ЛЕНИН» удаляет налоги: перезагрузка.

Депутат Голубев объяснил, зачем нужен центр отбора контрактников в Балашихе

Патриотическую акцию «Синий платочек» провели в Нижнем Новгороде в день прибытия «Поезда Победы»

«СВЯТОЙ ЛЕНИН» правит миром, расшифровал «ДНК В.И.Ленина», отменяет налоги. И… отключает институты времени. Разгадка «научных теорий заговоров».


Москва

Армяне России поддерживают движение «Тавуш во имя Родины»






Rss.plus
Moscow.media
Москва

Сергей Собянин: Обеспечим ученикам комфортные условия



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Юлия Савичева

Пензенская певица ответила на жесткую критику Юлии Савичевой




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Никакой магии! В спортивном прогнозировании не бывает безусловных выигрышных стратегий

Искусство продвинутого анализа в спортивном прогнозировании

Звезды спорта. Кто они такие и почему их так называют?


WTA

Свёнтек прошла в полуфинал турнира WTA-1000 в Риме



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


WTA

Азаренко вышла в четвертьфинал турнира WTA-1000 в Риме



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России