Тони Кроос «Реал» билан шартномани узайтирди
Бу ҳақида Мадрид клуби расмий сайти маълум қилди. Германиялик футболчи «қаймоқранглилар» билан 2024 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Кроос 2014 йилда «Реал» сафига ўтган эди. Шу вақт мобайнида футболчи мадридликлар билан 4 марта Чемпионлар Лигасида, 5 марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 4 марта Европа Суперкубогида, 3 мартадан Ла Лига ва Испания Суперкубогида, шунингдек, бир марта мамлакат Кубогида зафар қучган.
Тони 2022/23 йилги мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.