Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахти кесиб ташланган
Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқандда ярим асрлик 9 туп қайрағоч дарахти кесиб ташлангани тўғрисида хабар тарқалди. Хабарда дарахтларни кесиш орқали табиатга қарийб 750 миллион сўм зарар етказилгани айтилган.
Бош прокурор матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат прокуратура томонидан ўрганиляпти.