Ҳимолай музликлари аср охирига келиб 80 фоизга қисқаради
Олимларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш туфайли Ҳимолай музликларининг эриш тезлиги ошган. Айни пайтда, бу музликлар икки миллиардга яқин одамни тоза сув билан таъминлайди.
Халқаро тоғларни комплекс ривожлантириш маркази ҳисоботига кўра, 2011-2020 йилларда музликлар аввалги ўн йилликдагига қараганда 65 фоизга тезроқ эриган.
“Ҳаво илиқлашгани сари муз эриши давом этмоқда. Аммо бу биз ўйлагандан ҳам тезроқ содир бўлади”, – таъкидлади илмий иш муаллифлари.
Ҳиндикуш Ҳимолай минтақасидаги музликлар тоғли ҳудудларда 240 миллион киши ва дарё водийларининг қуйи оқимида 1,65 миллиард киши учун асосий сув манбаи ҳисобланади. Улар дунёдаги энг йирик дарё тизимларини, жумладан Ганг, Ҳинд, Хуанж, Меконг ва Аеярваддини озиқлантиради ва аҳолини озиқ-овқат, энергия ва даромад билан бевосита ёки билвосита таъминлайди.
Олимларнинг таъкидлашича, агар исиш саноатдан олдинги даражадан 1,5 даража юқорида сақланиб қолиши мумкин бўлсада, музликлар аср охирига келиб ўз ҳажмининг учдан бир қисмини йўқотади. Агар ҳозирги эриш тезлиги давом этса, йўқотишлар 80 фоизгача бўлади.
“Муз эрий бошлагач, уни тўхтатиш жуда қийин. Музликлар массасини йўқота бошлагач, бу жараён вазият барқарорлашгунга қадар жуда узоқ давом этади”, деб таъкидлади иқлимшунослар.