Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги ҳамда Geospatial Information Co. Ltd. компанияси раҳбар ва мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.
Учрашувда аграр соҳада қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, рақамли хариталар ҳамда 3D моделларни яратиш, дронлардан фойдаланган ҳолда аниқ деҳқончиликни ривожлантириш, мазкур соҳада мутахассисларни тайёрлаш, компаниялар билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ижобий натижаларга эришилгани таъкидланди.
Шунингдек, республикада қишлоқ хўжалиги соҳасида мониторинг ва sprey дронлар, ашёлар интернети, 3D географик ахборот тизимлари, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича англашув меморандуми имзоланди.