Тошкент шаҳрининг хорижий давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етган
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг хорижий давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етган.
Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 2023 йилнинг беш ойида 9,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 фоизга кўпдир.
Хорижга маҳсулот етказиб беришнинг асосий қисми Миробод туманига – 1,8 миллиард доллар, 1,3 миллиард доллар билан Чилонзор тумани ва 1 миллиард долларлик Юнусобод тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бутун бошли Тожикистон Республикасининг ЯИМ 2022 йилда 9 миллиард 900 миллион долларни ташкил этган.