Қибрай туманида маст ҳайдовчи уч нафар пиёдани уриб юборди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида маст ҳайдовчи уч нафар болани уриб кетгани, болалардан бири вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. ИИББ Матбуот котиби ҳолат бўйича маълумот берди. Аниқ бўлишича, жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 18:00, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Қибрай-Май” автомобил йўлида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган С.Ж (маст ҳолатда) ВАЗ-2106 русумли транспорт […]
Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида маст ҳайдовчи уч нафар болани уриб кетгани, болалардан бири вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. ИИББ Матбуот котиби ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқ бўлишича, жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 18:00, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Қибрай-Май” автомобил йўлида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган С.Ж (маст ҳолатда) ВАЗ-2106 русумли транспорт воситасида рул бошқарувини йўқотиб йўлни чап томонида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида 2009 йилда туғилган пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Шунингдек, икки нафар пиёда турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ёткизилган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.