Facebook ва Instagram Канададан фойдаланувчиларнинг янгиликларга киришини блоклайди
Meta корпорациялар Канадалик фойдаланувчиларга Facebook ва Instagram’даги янгиликларга киришни блоклайди.
CBC телеканали хабарига кўра, бунга мамлакат расмийларининг “Интернетдаги янгиликлар тўғрисида”ги қонунни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори сабаб бўлган.
“Биз тасдиқлаймизки, Facebook ва Instagram платформаларида янгиликларга кириш Канададаги барча фойдаланувчилар учун онлайн янгиликлар қонуни кучга киргунга қадар ёпилади”, — дейилади корпорация баёнотида.