Левандовски Саудия Арабистонининг даромадли таклифини рад этди
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Саудия Арабистони клубидан тушган жуда саховатли таклифни рад этди.
Журналист Николо Ширанинг хабар беришича, ҳужумчига йилига 100 миллион евро маошли 3 йиллик шартнома таклиф қилинган, бироқ футболчи «Барселона»да қолиб, фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилган.
Ла Лиганинг 2022/2023 йилги мавсумида Левандовски 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амални оширди. Бунгача полшалик ҳужумчи «Бавария»да 8 йил ўйнаган. Роберт яна тўрт мавсум давомида Германия Бундеслигасида Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сурган.