Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал Яшар Гулерни Туркия Миллий мудофаа вазири бўлгани билан табриклади
Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов ва Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири армия генерали Яшар Гюлер ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида генерал-лейтенант Б.Курбанов генерал Яшар Гулерни Туркия Миллий мудофаа вазири лавозимига тайинланганлиги билан самимий табриклади.
Мулоқот давомида вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама этишди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишилди.
Суҳбат якунида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири армия генерали Яшар Гюлерни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилди.