Қайнотадан келинга ўтган тандирчилик
Тандирчилик одатда эркаклар ҳунари ҳисобланади. Фарғонанинг Фурқат туманида яшовчи Олмахон Ғозиева ана шундай машаққатли ҳунар соҳиби. Олмахон Ғозиеванинг орзу-умидлари, ниятлари ҳамма ўзбек аёлларники каби. Тўй қилсам, уй қурсам, болаларим бахтли бўлса бас, дейди у.