Магистратурага бу йил фақат бир марта қабул бўлади
Магистратурада ўқиш учун чет тили сертификати мажбурий. Бунда барча йўналишлар учун B2, филологияга оид йўналишлар учун эса C1 сертификати талаб этилади.
Шу сертификати тасдиқланган абитуриент магистратура учун танловда иштирок этади. Лекин талабгорлар ўртасида алоҳида имтиҳон ўтказилмайди.
Давлат ОТМлари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил магистратурага фақат бир марта ёз ойида қабул бўлади. Қишки қабул бўлмайди. Ёзги қабул — август ойида.