“Вагнер” Воронеж вилоятини тарк этаётгани айтилди
”Вагнер“ бўлинмалари Воронеж вилоятини нормал режимда тарк этишмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Гусев хабар берди.
”Бўлинмаларнинг Воронеж вилояти ҳудудидаги ҳаракатлари тугаяпти, улар ҳудудни ортиқча ҳаракатларсиз тарк этишмоқда”, — деб ёзди губернатор.
Губернатор вазият тўлиқ ҳал қилинганидан кейин барча чекловлар олиб ташланишини қўшимча қилди. Бу ҳақда, шунингдек, етказилган зарарни бартараф этиш ва қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида қўшимча маълумот беришга ваъда берди.