Литва Олий суди Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланган Альгирдас Палецкисга якуний ҳукм ўқиди
Суд фақат аввалги ҳукмни “хорижий разведка идоралари учун манфаатли маълумотларни тўплаш нияти”га “қайта таснифлади” ва қамоқ муддатини 6 йилдан 5,5 йилга қисқартирди. Палецкис аллақачон 2,5 йил жазо ўтаб бўлган.
Ҳукм якуний ва шикоят қилиниши мумкин эмас.
Литва мухолифати етакчиси Палецкис 2021 йил июлда ҳеч бир асосли далил бўлмаса ҳам 6 йилга қамалганди.
“Мен Литва қонунларини бузмадим. Менинг Литва ҳукумати наздидаги асосий “айбим” – руслар билан мулоқотимда. Менинг эътиқодларимни жиноий ҳаракатга ўхшатиш адолатсизликдир”, дейди унинг ўзи.