Кулибали «Ал-Ҳилол»га ўтди
“Челси” ҳимоячиси Калиду Кулибали Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига ўтди, деб хабар беради “кўклар” расмий сайти. Келишув тафсилотларига аниқлик киритилмаган.
32 ёшли Кулибали 2022 йилнинг июлида «Наполи»дан «Челси»га ўтган эди. 2022/23 йилги мавсумда футболчи лондонликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.