Кўп касалликларга шифо бўлувчи рецепт
➥ Ушбу муолажа таркиби соғлиқ учун фойдали бўлган 3 та маҳсулотни ўз ичига олади. Ушбу компонентларнинг ҳар бирида организм учун зарур бўлган витаминлар, микроэлементлар ва бошқа моддалар мавжуд.
Табиий асал – 1/4 л.
Алоэ – 4 та катта барг.
Лимон – 2 дона.
➥ Алоэ баргларидан суюқликни ажратиб олинг, лимонни ювинг ва гўшт майдалагичдан ўтказинг. Барча компонентларни блендерда майдаланг. Сўнгра шарбатини сиқиб олиб, идишга солинг ва қопқоқ билан ёпинг. Музлаткичда сақланг.
➥ Эрталаб ва тушдан сўнг овқатдан кейин 1 чой қошиқдан 7 кун давомида истеъмол қилиш лозим.
➥ Эслатма:
Муолажа бир ҳафта давом этади.
Муолажадан кейин 1 ҳафта танаффус қилинади.
Агар керак бўлса, қабулни такрорланг.
➥ Тайёр массани музлаткичда 1 ой давомида сақлаш мумкин.