Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозларни бошқариш марказини модернизация қилди
2023-йилнинг 23-июн куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг янгиланган парвозларни бошқариш маркази тақдимоти бўлиб ўтди. Модернизация қилинган марказ (ПБМ) авиакомпаниядаги барча мавжуд ахборот оқимларини бир жойда умумийлаштириб авиакомпаниянинг жорий фаолиятини тезкор бошқариш имконини беради, исталган вақтда ҳаво кемаларининг жойлашуви, уларнинг техник ҳолати, парвозга тайёрлик даражаси ҳамда ҳаво кемасидаги йўловчилар ҳақида маълумотга эга бўлиш имконини беради.