Марокаш Швециядаги элчисини Қуръон ёндирилиши муносабати билан чақиртирди
Марокаш Стокгольмда Қуръон ёқиб юборилган воқеа муносабати билан Швециядаги элчисини чақириб олади, деб хабар қилди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.
“Элчи номаълум муддатга маслаҳатлашувлар учун қиролликка чақирилди”, — дейилади департамент хабаридан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, Швециянинг Марокашдаги муваққат ишлар вакили ТИВга чақирилган, унга бу ҳаракат қоралангани ва рад этилгани айтилган.