Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 33-38°, жанубда эса 40-41° гача бўлади
«Ўзгидромет» марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Қорақалпоғистон Республикасида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларида 13-18 м/с гача, шимолда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда баъзи жойларда 40-41° гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.