Литва хавфсизликка таҳдидлар кучайгани сабабли Россия ва Беларус билан чегарани ёпишга тайёр
“Агар минтақадаги таҳдидлар даражаси ўсишда давом этса, биз давлат чегарасини ёпишга тайёрмиз”, деди Литва ички ишлар вазири Агне Билотайте.
Литва чегара хизмати аллақачон Ички ишлар вазирлигидан Россия Федерациясининг Калининград вилоятидан, шунингдек, Беларусдан келаётган шахслар устидан назоратни кучайтириш бўйича кўрсатмалар олган.
Аввалроқ Литва президенти Гитанас Науседа мамлакат расмийлари “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси кучларининг Беларусга келишидан ниҳоятда хавотирда эканини айтганди.