«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракати» йўлга қўйилмоқда
Унга кўра:
– Аҳолига гаджетлар ёрдамида ўз соғлиғини назорат қилишни ўргатиш;
– болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳамда энергетиклар, дори воситалари рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш;
– таълим муассасаларида ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш ва истеъмолини камайтириш;
– аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
– ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари тўпламини яратиш;
– иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш назарда тутилган.
«Соғлом ҳаёт»