Эронда чанг бўрони сабаб мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятларида чанг бўрони содир бўлди, унинг оқибатида мингдан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Anadolu.
IRNA агентлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Систон ва Балучистонда кучли шамол ва майда чанг туфайли камида 1191 киши тиббий ёрдамга мурожаат этган.
«Бир киши нафас олиш муаммоси асоратидан вафот этди», – деди провинциянинг табиий офатларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Межид Мохибби.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти кўриш, нафас олиш ва юрак муаммолари туфайли даволанишга мурожаат қилган.