Британиядаги энг катта касалхона маълумотлар базасига хакерлар ҳужум қилди
Британия разведка идоралари миллий соғлиқни сақлаш тизими бўлимларидан бирининг маълумотлар базасига хакерлар кирганини текширмоқда. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.
Қайд этилишича, бузғунчилик Россия билан боғлиқ.
Мақолада айтилишича, “разведка ходимлари Россиянинг Миллий соғлиқни сақлаш тизимининг бўлимига бўлган эҳтимолий киберҳужумини текширмоқда”.
Таъкидланишича, олтита касалхона ва ўнта клиникани ўз ичига олган бўлим хакерлар ҳужумига учраган.